Бош мия ўсимтасидан азият чекаётган Шаҳлога ёрдам берайлик

 

Шаҳло Нишонова 1985 йилда Қўқон шаҳрида туғилган. Айни пайтда Бувайда туманидаги «Шодлик» фуқаролар йиғинига қарашли Ўртақишлоқда истиқомат қилади.

У бош мия томирларининг аневризмаси касаллигига чалинган. Томирнинг девори юпқалашиб, шарсимон кўринишда шишиб қолиши аневризма дейилади.

Бунинг хавфлилик жиҳати шундаки, нормал томирнинг қатлами учтани ташкил қилса, аневризмада фақат унинг бир қавати қолади. Мушак ва эластик қатлами йўқ бўлади. Шу сабабли унинг ёрилиб кетиш эҳтимоли бор ва бу ҳаёт учун хавфлидир. Энг енгил ҳолатда кўз кўрмай қолиши, одамнинг фалаж бўлиб қолиши ва энг ёмони – ўлимга олиб келиши мумкин.

Аневризма икки хил – очиқ ва ёпиқ усулларда даволанади. Очиқ усулда тўғридан-тўғри операция қилинади.

Айни пайтда замонавий тиббиёт марказларида ёпиқ услуб, яъни томир орқали бориб даволаш усулидан фойдаланилмоқда. Ёпиқ услуб ҳам икки хил кўринишда амалга ошади.

Биринчиси, агар аневризманинг ўлчами унчалик катта бўлмаса томир орқали махсус симча юборилади. Симчалар тугунга етиб бориб, у ерга жойлашади ва емирилган девор ўрнига қўшимча деворга айланади. Натижада девор қалинлашади ва қон айланишида аневризма иштирок этмайди.

Катта ҳажмли аневризмаларда бу услубни қўллаш қийинроқ. Бундай вазиятда томирнинг ичидан трубка, яъни ямоқ қўйилади. Шубилан аневризманинг ёрилиб кетиши хавфи бартараф этилади.

Тошкентда текширув ўтказган врачлар Шаҳло Нишоновани Ҳиндистонда даволаш кераклигини билдиришди ва бунинг учун тахминан 12 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ зарур.

Умид қиламизки, саховатли мусулмонларнинг хайрияси йиғилиб, бу муслима дарддан фориғ бўлади, инша Аллоҳ.

PayMe/Visa

Пластик карточка: 8600 0304 4612 9037 (Ўзсаноатқурилишбанк). Амал қилиш муддати 05/23.

Visa пластик карточка: 4231 2000 0051 1401 (Ҳамкорбанк). Амал қилиш муддати 05/21.

10 Июнь, 2018 йил | 1274