Кўмак кўрсатилган инсонлар "Вақф" фондига миннатдорлик билдирди

Бугунги кунда "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан юзлаб муҳтож инсонларга кўмак кўрсатилмоқда. Ушбу хайрия маблағлари ва маҳсулотлари ҳомийлар, юртимизнинг саҳоватли инсонлари томонидан тақдим этилмоқда. Ўксик қалбларга шодлик улашишнинг қанчалик улуғвор ҳис экани фақатгина Аллоҳ ризолиги учун эҳсон қилганларгина аёндир.

 

Жорий йилнинг январ ойида Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида яшовчи Абдулла Аминов 2005 йилда туғилган фарзанди Умиджон Рашидовнинг туғма юрак ҳасталиги билан туғилгани ва ҳозирги кунда жарроҳлик амалиёти ўтказиш зарурлигини билдирган эди.

 

Бундан ташқари, Фондга Тошкент шаҳри Шайҳонтохур туманида истиқомат қилувчи фуқаро Нигора Баҳромова мурожаат қилиб ўзининг даволаниши учун маблағ зарур эканини қайд этган. Ушбу аёл қарамоғида икки нафар фарзанди бўлиб, турмуш ўртоғи билан бирга яшамаслигини айтиб ўтган. Икки йилдан буён кўкрак мастопатияси касалига чалингани сабабли ўсимтага доимий равишда кимё муолажасини олиши зарурлигини айтиб ўтган.

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан вазият ўрганилиб, мурожаат қилган фуқароларга жами 3,5 миллион сўм миқдорида кўмак кўрсатилди. Юртдошларимиз ўз мурожаатлари бесамар кетмаганлигини айтиб, ушбу ислоҳотлар бошида турган ҳамда шундай қийин аҳволда ташлаб қўймаганликлари учун мурувватли инсонлар ҳаққига дуо қилдилар.

 

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Фонд томонидан “Илмга кўмак берамиз”, “Малҳам”, “Никоҳ тўйлари”, “Рўзғор”, “Эҳтиёжмандларга кўмак” “Ўз касбининг фидойиси”, “Обод хонадон”, “Оби-ҳаёт” каби акциялар амалга ошириб келинмоқда. Сиз ҳам ушбу хайрли ишларга ўз ҳиссангизни қўшинг!

“Вақф” фонди хайру эҳсонларингизни ўз эгаларига етказишда очиқлик ва холисликни кафолатлайди. Маблағларни шаффофлик асосида ҳақдорларга етказилаётганини vaqf.uz сайти орқали кузатиб боринг!

 

Хайрия акциялари: ➡️ http://vaqf.uz/uz/promote


"Вақф" хайрия жамоат фондига пул ўтказиш бўйича батафсил маълумот: https://telegra.ph/pul-otkazish-12-25

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

19 Январь