ТИКА Жибутида ифторлик дастурхони ёзди

 

Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги ТИКА дунё бўйлаб турли мамлакатларга ўз дастурхонини ёзмоқда. Миҳтожларга ёрдам қўлини чўзмоқда. ТИКА ташриф буюрган навбатдаги давлат Жибути бўлди.

Агентлик берган баёнотга кўра, агентлик Жибути пойтахти Жибути шаҳрида шаҳар ҳокимияти билан ҳамкорликда ифторлик ташкил қилган. Унга 750 нафар маҳаллий аҳоли вакилллари қатнашган. Ифторга Туркия элчиси Саъдий Олтинўк, ТИКА ва Жибути вакиллари қатнашган.

Ифтордан кейин 200 нафар болага совғалар улашилган.

Шунингдек, пойтахтдаги 5 минг 600 нафар кишига озиқ-овқат ёрдами тарқатилган.

5 Июнь, 2018 йил | 1752