Эндиликда Фондга мурожаатлар вилоятларда қабул қилинади

Бугунги кунда "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан эзгу ишлар, хайрия тадбирлари амалга оширилмоқда. Бундай ишларнинг кўлами кенгайгани ҳамда Фонд фаолиятининг оммалашгани натижасида фуқароларнинг мурожаатлари сони ортиб бормоқда. Шу мақсадда аҳоли учун осонлик яратишни кўзда тутган ҳолда фуқароларнинг моддий ёрдам олиш бўйича ариза ва мурожаатлари ҳудудий филиаллар томонидан қабул қилиниши йўлга қўйилди.

 

Эндиликда кўмакка муҳтож инсонлар ўзларига яқин вилоят марказидаги "Вақф" хайрия жамоат фонди филиалига мурожаат қилишлари мумкин.

 

Қуйида вилоят филиаллари масъул шахслари ва манзиллари билан танишингиз мумкин.

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

10 Апрель, 2019 йил | 1156