Фонд томонидан Самарқандда хайрия тадбирлари ташкил этилди

Бугунги кунда "Вақф" хайрия жамоат фондининг ҳудудий филиаллари томонидан кўплаб хайрия тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Ушбу тадбирлар натижасида аҳолининг ҳолидан хабар олиш, уларнинг муаммолари билан танишиш ва уларга ечим топишда кўмаклашиш имконияти пайдо бўлмоқда. Аҳоли билан мулоқотнинг доимий равишда йўлга қўйилганлиги Фонднинг инсонлар ҳаётига тобора яқинлашиб бораётганидан дарак беради.

 

Жорий йилнинг сентябрь ойи сўнггида Фонднинг Самарқанд вилоят филиали, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ҳамда Имом Бухорий жоме масжиди томонидан Хўжа Исмоил МФЙда истиқомат қилувчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, оиласида ногирони бор бўлган ва оғир касалликка чалинган оилалар ҳолидан хабар олинди.

 

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

 

Ушбу оилаларга ҳомийлар кўмагида ҳарид қилинган 3 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

 

Маҳалла фаоллари Фонд раҳбариятига кўрсатилган кўмак ва қўллаб-қувватлов учун миннатдорчилик билдириб ўтдилар.

 

vaqf.uz

 

Аллоҳ азза ва жалла Ўзининг Каломида эҳсон қилувчиларга ваъда беради: “Албатта, Аллоҳ бир зарра миқдорида (ҳам бировга) зулм қилмагай, Агар (ўша миқдорда) яхшилик бўлса, уни (бир неча баробар) кўпайтирур ва Ўз ҳузуридан улуғ мукофот (жаннат) ато этур”. (Нисо сураси, 40-оят).

 

Аллоҳ таоло барчаларимизни яқинларга, муҳтож кишиларга яхшилик қилишда пешқадамлардан бўлишимизни, берадиган хайр-эҳсонларимизни ихлос ва чин дилдан қилувчи саҳоватли инсонлар сафидан жой олишимизни насиб айласин.

 

"ВАҚФ" хайрия жамоат фонди матбуот хизмати

21 Октябрь, 2019 йил | 1193