Самарқанд вилоятидаги зиёрат масканларини обод қилиш, зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича учрашув бўлиб ўтди

17 февраль куни тарихий-меъморий аҳамиятга эга зиёратгоҳларни янги мавсумга тайёрлаш, фаолиятини тартибга солиш ҳамда уларнинг инфратузилмасини янада ривожлантириш масаласида Вақф хайрия жамоат фондида навбатдаги учрашув бўлиб ўтди.

vaqf.uz

 

Унда Самарқанд вилоятидан ташриф буюрган зиёратгоҳ раҳбарлари, имом-хатиблари иштирок этди. Фонд раҳбари И.Халилов муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжоларни сақлаш, таъмирлаш, ободонлаштириш, фойдаланиш, бу масканларга маҳаллий ва хорижий фуқароларнинг зиёратларини уюштириш, зиёратчилар учун зарур шароитлар яратиш ҳамда зиёрат билан боғлиқ расм-русмлар ўтказишга кўмаклашиш бўйича кўрсатмалар берди. Зиёратгоҳда кузатиладиган динимизга зид амалларни бартараф этиш чораларини кўриш ва у ердаги ҳолатни доимий назоратга олиш, имом-хатиблар томонидан мунтазам тушунтириш ишлари олиб бориш кераклиги тушунтирилди.

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

Бу каби учрашувлар қолган вилоятлардаги зиёратгоҳ раҳбарлари билан ҳам мунтазам ўтказиб борилади.

 

Эслатиб ўтамиз, 13 феврал куни Жиззах вилоятидаги зиёратгоҳ раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтган эди.

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

18 Февраль, 2020 йил | 169