Бир гуруҳ тадбиркорлар учун “Вақф” хайрия жамоат фондининг тақдимоти бўлди

Бугун 21 февраль куни пойтахтимиздаги “Daniel Hill” меҳмонхонасида бир гуруҳ тадбиркорлар учун “Вақф” хайрия жамоат фондининг тақдимоти бўлиб ўтди.

vaqf.uz
vaqf.uz

Тақдимотда “Вақф” хайрия жамоат фонди ташкил этилиши, хайрия ишлари, мақсад-вазифалари ва келгусидаги режалари ҳақида Фонд раҳбари Искандар Халиловнинг маърузаси тингланди, слайдлар орқали таништирилди. Шунингдек, Фонд фаолиятига бағишланган буклетлар, истиқболли лойиҳалар альбоми, флаерлар тарқатилди.

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

Ташриф буюрган тадбиркорлар Фонд томонидан амалга оширилаётган акциялари, ҳайрия ишлардан жуда ҳам мамнун эканликларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. Берилган жавоблардан қониқиш ҳосил қилган тадбиркорлар “Вақф” фондининг акциялари, ҳайрия ишларида иштирок этишларини билдирдилар.

vaqf.uz
vaqf.uz

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

21 Февраль, 2020 йил | 1155