"Ziyouz" портали асосчиси Давронбек Тожиалиевга табрикнома!

Вақф хайрия жамоат фонди "Ziyouz" портали асосчиси Давронбек Тожиалиевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги Фармонига биноан «Шуҳрат» медали билан мукофонлангани юзасидан табриклайди. Шу билан биргаликда, илм-маърифат йўлидаги хизматлари давомли бўлишини тилаб қолади.

Давронбекнинг келажакдаги ишларига Аллоҳ таолодан куч-қувват сўраймиз!

Эслатиб ўтамиз, 20 июнь куни Вақф хайрия жамоат фонди ҳамда "Ziyouz" портали ўртасида англашув меморандуми имзоланган эди.

28 Июнь, 2018 йил | 1801