Кутиб олинг! Навбатдаги "Вақфмед" дорихонаси

"ВАҚФ" хайрия жамоат фонди томонидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида кўплаб лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманидаги “Олтинтепа” жоме масжиди худудида “Вақфмед” дорихонаси ташкил этилгани ҳақида аввал хабар берган эдик.

https://telegra.ph/dori-07-23

Бугун Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Олтинтепа маҳалласидаги "Абдуллоҳ Ибн Аббос" жоме масжиди ҳудудида навбатдаги "Вақфмед" дорихонаси ташкил этилди. Ушбу вақф мулки бўлган дорихонанинг очилиш маросими жорий йилнинг 20 март куни бўлиб ўтди. Очилиш маросимида "ВАҚФ" хайрия жамоат фонди бошқарув раҳбари Искандар Халилов ва маҳалла фаоллари иштирок этдилар. Фонд раҳбари Олтинтепа маҳалласи раисига 250 дона тиббиёт ниқоблари бепул берилди. Маҳалла фаоллари дорихонанинг хайрли ишларнинг бардавом бўлишини тилаб дуо қилдилар.

vaqf.uz

 

vaqf.uz
vaqf.uz

 

“Вақфмед” дорихонасида 700 дан ортиқ номдаги дори маҳсулотлари ва юртимизда етиштирилган доривор гиёхлар келтирилган бўлиб, уларнинг тури кундан кунга кўпайишда давом этади.

vaqf.uz
vaqf.uz

Навбатдаги “Вақфмед” дорихонаси очилиши хайрли иш билан бошланди. Фондга ёрдам сўраб мурожаат қилган Салихова Машкура аяга ногирон фарзандининг даволаниши учун бепул дори-дармон воситалари тақдим этилди. Машкура ая ёлғиз она бўлиб, бир нафар ёлғиз ўғли билан ижарада яшайди. Боқувчиси ҳисобланган ўғли эса, иккала буйраги ишламаслиги туфайли меҳнатга яроқсиз бўлиб қолган. 

vaqf.uz

"Вақфмед" дорихоналар тармоғи мамлакатимиз бўйлаб барча ҳудудларда ташкил этилиши Фонд томонидан режалаштирилган бўлиб, ушбу тармоқлардаги савдо-сотиқдан тушган маблағ тўлиқлигича вақф мулкини тасарруф этиш ва хайрия ишларига йўналтирилади. Дорихоналар "Ислом қуввати. Ватан равнақи. Халқ манфаатлари учун" шиори остида ўз фаолиятини юритмоқда.

vaqf.uz

"ВАҚФ" хайрия жамоат фонди юртимиз мўмин-мусулмонларини Аллоҳ таоло розилиги учун кўпроқ саховат кўрсатишга чақиради. Эҳсонлар минглаб инсонларнинг оғирини енгил қилишда муҳим ўринга эгадир.

 

Аллоҳ азза ва жалла Ўзининг Каломида эҳсон қилувчиларга ваъда беради: “Албатта, Аллоҳ бир зарра миқдорида (ҳам бировга) зулм қилмагай, Агар (ўша миқдорда) яхшилик бўлса, уни (бир неча баробар) кўпайтирур ва Ўз ҳузуридан улуғ мукофот (жаннат) ато этур(Нисо сураси, 40-оят).

 

Аллоҳ таоло барчаларимизни яқинларга, муҳтож кишиларга яхшилик қилишда пешқадамлардан бўлишимизни, берадиган хайр-эҳсонларимизни ихлос ва чин дилдан ато этувчи саҳоватли инсонлар сафидан жой олишимизни насиб айласин.

 

"ВАҚФ" хайрия жамоат фонди матбуот хизмати

20 Март, 2020 йил | 1099