88 нафар инсонга дори-дармон учун 55 млн. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди

"Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан ҳафта давомида Фондга мурожаат қилган 88 та инсонга дори-дармон учун 55 млн. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Хусусан, Фонд томонидан ташкил этилган "Вақфмед" дорихонаси карантин муносабати билан бемор инсонларга дори воситалари уй манзилларига етказиб берилмоқда. Шунингдек, 100 дан ортиқ ижтимоий ҳимояга мухтож оилага озиқ-овқат маҳсулотлари солинган рўзғор қутилари уйма-уй юриб тарқатилди.
Фонд ходимлари хар қандай кўринишда хайру эҳсон қилган саҳоватли инсонларга кўрсатилган кўмак ва қўллаб-қувватлов учун мухтож оилалар номидан миннатдорчилик билдириб ўтадилар.

https://t.me/vaqfuz/2446

27 Март, 2020 йил | 57