"Вақф" хайрия жамоат фонди янги рахбари Сурхондарё вилоятига илк сафарини амалга оширди.

Диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар, хусусан масжидлар, муқаддас зиёратгоҳларда олиб борилган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, диний соҳа ходимлари, имом-хатиблар, жамоатчилик вакиллари билан учрашув ўтказиш мақсадида Сурхондарё вилоятида Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамкорлигида ташкиллаштирилган диний-маърифий тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Тадбирда иштирок этиш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов ва “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё Абдураҳмонов Сурхондарё вилоятига ташриф буюришди.

vaqf.uz

Кўҳна Сурхон воҳаси нафақат ўзига хос қадимий тарихи, балки Ислом дунёсидаги буюк Термизий алломалари билан ҳам донг таратган. Ана шундай алломалардан бири Ҳаким Термизийдир. Марифий тадбирлар улуғ аллома Ҳаким Термизий мақбарасининг зиёрати билан бошланди. Улуғ аллома зиёратида Қуръони карим оятлари тиловат қилиниб, Ватанимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигини тилаб хайрли дуолар қилинди.

vaqf.uz
vaqf.uz

Маълумки, буюк мутафаккир зиёратгоҳи вилоятдаги энг обод, энг кўркам масканлардан бирига айланди. Сўнги йилларда ушбу зиёратгоҳида Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Зиёратгоҳ қисқа вақт ичида кўркам ва обод масканга айланди. Бу ерда зиёратчиларнинг зиёратларини амалга оширишлари учун барча шароитлар яртилди. Бугунги кунга келиб ушбу мажмуа бутун туризм соҳасининг ривожланишида беқиёс ҳисса қўшиб, юртдошларимиз, балки хорижлик сайёҳларнинг ҳам севимли масканига айланди.

vaqf.uz

Зиёратдан сўнг, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида ташкил этилган диний-маърифий соҳа фаолиятига бағишланган соҳа ходимлари, имом-хатиблар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

vaqf.uz

"Вақф" хайрия жамоат фонли Мабуот хизмати

25 Ноябрь, 2020 йил | 785