Тарғибот тадбирлари Қашқадарё вилоятида давом этмоқда

Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамкорлигида ташкиллаштирилган диний-маърифий тарғибот тадбирларининг навбатдагиси Қашқадарё вилоятида бўлиб ўтмоқда.

Диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар, хусусан масжидлар, муқаддас зиёратгоҳларда олиб борилган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш, диний соҳа ходимлари, имом-хатиблар, жамоатчилик вакиллари билан учрашув ўтказиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов ва “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё Абдураҳмонов Қашқадарё вилоятига ташриф буюришди.

vaqf.uz
vaqf.uz

Меҳмонлар куннинг биринчи ярмида Шахрисабз шаҳрида янги барпо этилган “Хўжамурод бахши” жоме масжиднинг очилиш маросимини ўтказиш учун ташриф буюрдилар. Муборак жума намози адо этилиб, улуғ алломалар руҳларига бағишлаб Қуръони карим оятлари тиловат қилиниб, юрт ободлиги ва халқимиз фаровонлигини тилаб дуолар қилинди.

 

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

Шундан сўнг мартабали меҳмонлар ва вилоят вакиллари Қарши тумани “Абул Муин Насафий” зиёратгоҳига сафарларини давом эттирдилар.

“Вақф” хайрия жамоат фонди матбуот хизмати

28 Ноябрь, 2020 йил | 727