"Мурувват карвони" Қашқадарё вилоятига етиб келди.

2018 йил 18 ноябрь куни “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан “Мурувват карвони” номли хайрия тадбири доирасидаги озиқ овқат маҳсулотлари, ногиронлик аравачалари ва диний-маърифий адабиётлар Қашқадарё вилоятидаги ўксик қалбларга қувонч улашиш мақсадида Қарши шаҳрига етиб келди.

Қарши шаҳридаги “Гулшан” кошонасида вилоятдаги кам таминланган 100 нафар оилага озиқ-овқат маҳсулотлари, 15 нафар ногиронлиги бор шахсларга ногиронлик аравачаси, Китоб шаҳар “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртида таълим олаётган барча талабаларга кийим-кечаклар улашди ва ушбу билим юртининг икки нафар талабасининг 6,5 млн сўм ярим йиллик шартнома пулини тўлаб берилди.

Шу куннинг ўзида фонд томонидан шаҳар ва туман бош имом-хатиблари орқали вилоятидаги 182 та жоме масжидларга тўрт турдаги диний-маърифий китоблар берилди. Шунингдек тадбир сўнгида ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги ва ҳомийлар томонидан тадбирда иштирок этган ёрдамга муҳтож оилалар ва ногиронлиги бор шахсларга хайрия дастурхони ёзилиб ош тортилди.

18 Ноябрь, 2018 йил | 1385