"Мурувват карвони": навбатдаги манзил - Қашдадарё ва Сурхондарё
«Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан ўтказилаётган “Мурувват карвони” номли хайрия тадбири жорий йилнинг 17-18 ноябрь куни Қашдадарё ва Сурхондарё вилоятларига йўл олди. Бугун, 16 ноябрь куни юк автомашинасида озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар, диний-маърифий китоблар ва бошқа зарурий буюмлар ушбу вилоятлар томон йўлга тушди. 

"Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан ташкил этилган навбатдаги акция доирасида масжидлар учун китоблар, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун кийим-кечаклар тарқатилиши кўзда тутилган.

Ушбу акция доирасида ногиронлиги бўлган шахслар учун 40 дона аравачалар, жойнамозлар ва китоблар беғараз ёрдам сифатида тақдим этилади. 

Қувонарлиси шуки, "Хожа Бухорий" ўрта махсус ислом билим юрти талабалари учун "Тафсири Ирфон" китоби, "Расулуллоҳ (с.а.в.) рамазонда" аудиодисклари ҳамда хайрия фонди логотипи туширилган футболкалар тақдим этилади.

Кам таъминланган оилалар учун шакар ва ёғ маҳсулотларининг ҳам тарқатилиши мақсад қилинган.

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди

Матбуот хизмати

16 Ноябрь, 2018 йил | 1310