"Kun.uz"га мурожаат қилган оилага "Вақф" фонди ҳам кўмак беради

“Қиш келгани сари ҳар бир кунни ҳадик билан ўтказяпман”. Ушбу жумла билан бошланган "Kun.uz" сайтида эълон қилинган мақолада муслима аёлнинг матонати, унинг сабри, синовларга бардоши акс эттирилган. Мақолада бошпанаси таъмирталаб аёл бошида турмуш ўртоғи, ногирон ва бемор фарзанди билан қай эшикларни қоқмагани баён этилган.

Матонатли ўзбек аёлларини бугун ҳам учратмоқдамиз, шундай аёллардан бирининг хонадонига ташриф буюрган нашр ижодий гуруҳи ҳолатни имкон қадар ёритди.

"Kun.uz" нашри ташкил этган хайрия акциялари орқали Дилноза Полвонова моддий кўмак берилди. Аёл учун бошпана қилишга, 4 фарзандининг камолга етиши учун шароит яратишга ёрдам беришларини сўраб халққа мурожаат натижасида йиғилган маълум миқдордаги маблағдан сўнг, оила уйининг дастлабки қурилишларини бажарди. Лекин олдинда қилинадиган ишлар жуда кўплиги маълум бўлган.

Уйнинг тўлиқ қурилиши, фарзандларининг даволанишига энг зарур дори-дармонлар учун аёлга маблағ зарурлиги боис аёл "Вақф" хайрия жамоат фондига мурожаат қилди.

"Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан ушбу оилага савоб умидида кўмак кўрсатиш режалаштирилмоқда.
Шу мақсадда Фонд томонидан "Малҳам" номли махсус акция давом эттирилмоқда. Самарқанд вилояти Нарпай туманида истиқомат қилувчи Полвонова Дилноза Холмуродовнанинг вояга етмаган 4 нафар фарзанди бор. Турмуш ўртоғи жигар церрози билан ишлашга лаёқатсиз, тўнғич фарзанди 2013 йилда пахта титиш цехи дастгоҳида қўлидан елкасигача ажралган ва бола ўсиш ёшида бўлгани сабабли 40 миллион сўм турадиган протезга муҳтож. Боланинг қўл суяги яна ўсиб чиқиб танани ёриб чиқса онкологик дардга чалиниши мумкин, шу сабабли синглимизга кўмак берайлик.

 

Ушбу акция учун тўлов қуйида келтирилган электрон тўлов тизимларининг “Вақф акция” бўлими орқали амалга ошириш мумкин:

 

Payme.uz: https://payme.uz/fallback/merchant/?id=5b080490423cde3d787336cf

 

Click.uz: CLICK KODI *880*1100#CHAQIRUV. ёки сайт орқали➡️ https://click.uz

 

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

Азизлар хайрия акцияларида фаол бўлайлик!

http://vaqf.uz/uz/promote

21 Ноябрь