Навбатдаги хайрия карвони Самарқандга боради

Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан ташкил этилган "Мурувват карвони" лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларига хайрия юклари юборилган эди.

Эндиликда «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан “Мурувват карвони” хайрия тадбирининг навбатдаги босқичи Самарқанд вилоятида амалга оширилади. Жорий йилнинг 24-25 ноябрь кунлари хайрия карвони Самарқанд вилоятига етказилади. 

Бугун, 23 ноябрь куни озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар, диний-маърифий китоблар ва бошқа зарурий буюмлар ортилган юк автомашинаси ушбу вилоят томон йўлга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

23 Ноябрь, 2018 йил | 1457