"Вақф" фонди Наманганда "Тўйлари" акциясини ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416 сон Фармонига асосан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш вазифалари янги ташкил этилаётган "Вақф" фонди зиммасига юкланган эди. 

 

Аввал, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва кам таъминланган оилаларнинг фарзандларини никоҳ ва ақиқа тўйларини ўтказиб бериш бўйича "Тўйлар" номли акция эълон қилинган эди.

Бугун, 28 ноябрь куни Наманган шахрида "Тўйлар" акцияси ташкил этилди. Унда 2 та никоҳ ҳамда 12 та хатна тўйлари ўтказиб берилди.

 

 

Ушбу акция доирасида кўплаб саховатпеша юртдошларимиз томонидан ушбу акцияга бош қўшилди. Қилинган хайру эҳсонларни Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилсин.

 

Оила қуришда ёрдам беришдек савобли ишларга барчамиз улуш қўшайлик!

 

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Фонд томонидан “Илмга кўмак берамиз”, “Малҳам”, “Никоҳ тўйлари”, “Рўзғор”, “Эҳтиёжмандларга кўмак” “Ўз касбининг фидойиси”, “Обод хонадон”, “Оби-ҳаёт” каби акциялар амалга ошириб келинмоқда. Сиз ҳам ушбу хайрли ишларга ўз ҳиссангизни қўшинг!

“Вақф” фонди хайру эҳсонларингизни ўз эгаларига етказишда очиқлик ва холисликни кафолатлайди. Маблағларни шаффофлик асосида ҳақдорларга етказилаётганини vaqf.uz сайти орқали кузатиб боринг!

 

Хайрия акциялари: ➡️ http://vaqf.uz/uz/promote

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

28 Ноябрь, 2018 йил | 1435