Қудратов Ясурбек
Манзили : Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри
Боғланиш учун : Акцияга масъул: Ойбек Хушвақов. Тел: +998-97-737-99-25 , +998-78-150-64-36
Хайрия йўналиши мақсади :

                                 ﷽ 

Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Залзала сурасида шундай марҳамат қилади:

"Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир" 

Жорий йилнинг февраль ойида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида истиқомат қилувчи Ачилова Гулзода Кабуловна "Вақф" хайрия жамоат фондига мурожаат қилган. Унинг 2015 йилда туғилган фарзанди Ясурбек Қудратов буйрак соҳасидаги касаллик сабабли олти марта жарроҳлик амалиётини ўтаган.

Фарзандини ёлғиз тарбиялаётган Гулзода Ачиловага саховатпеша инсонларнинг кўмаги зарур. Фарзанди Ясурбекнинг иккинчи буйрагида ўтказиладиган операция, тиббий муолажалар учун 15 миллион сўм миқдоридаги маблағ зарур.

"Вақф" хайрия жамоат фонди сахий ва меҳрли инсонларни Аллоҳ ризолиги учун ушбу ёлғиз онага кўмак беришга чорлайди. Имконият доирасида кўмак кўрсатишингиз улкан ажрга эга бўлишингизда муҳим аҳамиятга эга. Аллоҳ йўлида эҳсон қилинг!

Тўпланган маблағ : 0.00 сўм


Қудратов Ясурбек

Ушбу Хайрия йўналиши якунланган !

26 Февраль