Сурхондарёда ҳам “ЭНГ ЯХШИ КИТОБХОН” танлови ўтказилди

Жорий йилнинг 2 май санасида Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари ўртасида "Энг яхши китобхон" танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтди. 

Тадбирга таълим муассасаси директори Ш.Умаров, таълим муассасаси ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Х.Мардонов, Маънавий-маърифий ишлар бўлим бошлиғи Н.Тўхтаев, Ўқув услубий бўлим бошлиғи А.Вайдуллаев ҳамда таълим муассасаси талабалари иштирок этди. Танловда эса таълим муассасасидан жами 10 нафар талаба иштирок этди. 

Таълим муассасаси 2 А – гуруҳ талабаси Арзиев Соатмурод 1-ўринни, 2 А – гуруҳ талабаси Турсунов Садриддин 2-ўринни, 2 Б – гуруҳ талабалари Имомқулов Ҳикматулло ва Кўчаров Фахриддинлар 3-ўринни эгалладилар ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан 1-ўринни эгаллаган талаба 4 млн, 2-ўринни эгаллаган талаба 3 млн ва 3-ўринни эгаллаган талаба 2 млн сўм  пул мукофоти билан тақдирландилар. 
Танловни адолатли ва шаффоф ўтишига ёрдам берган ҳакамлар ҳайти ҳам таълим муассасаси томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан, ғолиб бўлган талабалар таълим муассасаси томонидан диплом ва пул мукофоти билан тақдирландилар. 

Сурхондарёда ҳам “ЭНГ ЯХШИ КИТОБХОН” танлови ўтказилди
3 May, 2023 yil | 207