"Вақф" фонди раҳбари "Етти пир" зиёратгоҳларида олиб борилаётган ишлар билан танишди
"Вақф" хайрия жамоат фонди бошқарув раиси И.Халилов Бухоро вилоятида жойлашган "Етти пир" зиёратгоҳларида олиб борилаётган амалий ишлар кўлами билан танишиш, зиёрат туризмини йўлга қўйиш, хориж ва ўзбекистонлик сайёҳлар учун яратилаётган қулайликлар, таъмирлаш ишларини кузатиш кўздан кечириш, бунда зарур тафсия ва кўрсатмаларни бериш мақсадида Бухоро вилоятида бўлди.

 

Фонд раҳбари зиёрат қилиш ва зиёратгоҳларда амалга оширилган ишлар кўлами билан танишиш мақсадида "Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний" ҳамда "Ориф Ревгарий" зиёратгоҳларига ташриф буюрди.

 

Бу ерда зиёратгоҳ масъуллари ва ходимлари билан учрашиб, олиб борилаётган амалий ишлар хусусида суҳбатлашилди. "Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний" зиёратгоҳини таъмирлаш ишларига Фонд томонидан қарийб 40 миллион сўм маблағ ажратилган бўлса, "Ориф Ревгарий" зиёратгоҳини таъмирлаш учун 15 миллион сўм маблағ тақдим этилди.

 

Бундан ташқари, ушбу зиёратгоҳларда фаолият юритувчи икки нафар ходимнинг оилавий аҳволи ҳисобга олиниб, уларга жами 5 миллион сўм моддий ёрдам ажратилди.

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

7 Март, 2019 йил | 1354