"Вақф" фонди Бўкада тўйболаларга совғалар улашди

"Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан жорий йилнинг 7 июнь куни Тошкент вилояти Бўка туманида "Тўйлар" акцияси доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари учун суннат тўйи ташкил этилди. Ушбу хайрия тадбирида Фонд бошқарув раҳбарининг биринчи ўринбосари З.Тўраев иштирок этди.

 

Тўйлари бўлаётган 6 нафар тўйболаларга Фонд томонидан велосипедлар топширилган. Бундан ташқари, хайрия тадбирида иштирок этган ногиронлиги бўлган болаларга ногиронлик аравачалари ҳам етказиб берилди. 

 

Аллоҳ таоло муҳтожларга ёрдам қўлини чўзаётган саҳоватпеша инсонларга ажрини кўпайтириб берсин!

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

12 Июнь, 2019 йил | 1182