Яна бир оиланинг турар жойи обод қилинади

"Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан имконияти чекланган фуқароларга кўп томонлама ёрдам кўрсатиб келинмоқда, жумладан жорий қилинган "Обод хонадон" акцияси доирасида фуқароларимизга яшаш шароитларини яхшилаш, хусусан уйларини қуриш, таъмирлаш ишларига кўмак кўрсатилмоқда.

 

Акция хашар йўли билан ташкил қилинган бўлиб, унда савоб умидидаги саховатпеша ака-укалар, опа-сингилларимиз ўзларининг маблағларини ёки қурилиш материалларини эҳсон қилишлари мумкин бўлади. Бундан ташқари, қурилиши ва таъмирлаш ишлари қўлидан келадиган инсонлар эса ҳашарда иштирок этишлари мумкин. Яхшилик қилишнинг турли имкониятлари яратилган.

 

Жорий йилнинг июнь ойида "Обод хонадон" акцияси доирасида Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи фуқаро Фондга уйини таъмирлашда кўмак сўраб мурожаат қилган эди. Ушбу фуқаро бир нафар ногирон фарзандни вояга етказиб, эндиликда уни уйлантириш ҳаракатида эканлигини билдирган. Xолидa опа Aбсалямовa ўғилларини уйлантириш муносабати билан хонадонини таъмирлаш учун қўли калталик қилаётганини қайд этган. Фонд ҳомийлари кўмагида ушбу хонадон учун қурилиш материаллари олиб берилди.

 

Эндиликда яна бир қанча қурилиш материаллари сотиб олиниши зарур. Акцияга ҳомийлик қилмоқчи бўлган ака-укаларимизни, мурувватли инсонларни Аллоҳ йўлида муҳтож инсонларга кўмак беришга ҳамда қурилиш-таъмирлаш ишларини савоб умидида амалга ошира оладиган усталарни ҳамкорликка чақирамиз! 

 

Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида: "Садақани ошкора қилсангиз қандоқ ҳам яхши. Агар маҳфий қилсангиз ва фақирларга берсангиз, бу сиз учун яхшидир. Сиздан гуноҳларингизни ювади. Ва Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир", дея марҳамат қилади. (Бақара сураси, 271-оят).

 

Суюкли Пайғамбаримиз (с.а.в.)дан келтирилган ҳадисда шундай дейилади: 

 

"Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ён қўшниси оч ўтирганини била туриб қорни тўқ ётган киши мўмин эмас”, дедилар (Имом Ҳоким ривояти).

 

Шундай экан биз мўминлар Аллоҳ ва Унинг Расули кўрсатган кўрсатмаларни сидқидилдан бажаришга интилмоғимиз лозим.

 

“Обод хонадон” акцияси 

Карта рақами:⤵️

 8600 3029 1941 0727 Масъул шахс: Тўраев Зохиджон

 

Фондга бир нечта усуллар орқали маблағ ўтказиш мумкин. Payme, Mbank, Oson ва Click тўлов тизимлари воситасида, тўлов топшириқномаси асосида банк орқали пул ўтказишлари мумкин.

 

Тўлов топшириқномаси орқали тўламоқчилар учун:                                                                                                                                                           

Олувчи: «ВАҚФ» хайрия жамоат фонди, СТИР 207 276 595

Банк реквизитлари:

х/р 20212000900881753015 АТИБ “Ипотека-банк”Юнусобод филиали, банк коди 00837, банк СТИР 202235389

 

 

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди  Матбуот хизмати

4 Июль, 2019 йил | 1307