Муфтий ҳазрат китоб акциясида фаол иштирок этганларни дуо қилди

"Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан «Масжид ва мадрасалар учун китоб» акцияси доирасида Навоий вилоятидаги 15 та масжидлар учун китоблар харид қилиш бўйича лойиҳа эълон қилинган эди. Ушбу акция учун ўн миллион сўмга китоб сотиб олиниб, Навоий вилоятига жўнатиш учун тайёрланди.

Бугун, 18 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари саховатпеша инсонлар кўмаги билан харид қилинган китобларни Навоий вилоятига етказиш учун ҳозир бўлганларга оқ йўл тилаган ҳолда, ушбу эзгу ишларни хайрли бўлишини тилаб дуои-хайр қилдилар. Фонд томонидан китоблар тарқатиш бўйича лойиҳанинг фаолиятига омад тилаб, ушбу ишда ўз ҳиссаларини қўшаётган барчани дуо қилдилар.

Берувчи қўлдан ҳам олувчи қўлдан ҳам Аллоҳ рози бўлсин!

Маблағларни йиғишда ўз ҳиссаларини қўшиб турган мўмин ва мўминаларга "Вақф" хайрия жамоат фонди ўз миннатдорлигини билдиради. 

 

Кейинги босқичда Хоразм вилояти масжидлари учун китоблар харид қилиш акциямизни давом эттирамиз!

 

Азизлар хайрли ишларда фаол бўлайлик. Хайрия тадбирларида ўз ҳиссаларимизни қўшиб ажрларга эришайлик!

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

18 Апрель