"Вақф" фонди Самарқанд вилоят филиали томонидан муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди

"Вақф" хайрия жамоат фондининг ҳудудий филиаллари томонидан доимий равишда муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиш билан боғлиқ хайрия тадбирлари ўтказиб келинади. Шундай тадбирлар Фонднинг Самарқанд вилоят филиали томонидан ташкил этилди.

 

Ушбу хайрия тадбирлари давомида ногиронлиги бўлган, боқувчисини йўқотган, кўп болали, ёлғиз яшовчи ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди.

 

Вилоятнинг Нуробод тумани Оқсой МФЙда яшовчи бешта оилага, Самарқанд шаҳар Гўри Амир МФЙ, Хўжа Дониёр МФЙ ҳамда "Шохруҳ" кўчаларида яшовчи ўнга яқин ногиронлиги бўлган ҳамда кам таъминланган фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

 

vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz
vaqf.uz

 

Самарқанд шаҳрида жойлашган "Мурод Авлиё" масжид-зиёратгоҳи маъмурияти томонидан ҳомийлар жалб қилинган ҳолда шаҳардаги "Боғбонлар" маҳалласида яшовчи саратон касаллиги билан оғриган, беш нафар фарзандини боқишда қийналган оилага 500 минг сўм маблағ ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилинди.

 

vaqf.uz
vaqf.uz

 

Аллоҳ таоло муҳтожларга эҳсонларни улашишда кўмак кўрсатган ҳомийларнинг савобли ишларига улкан ажрлар берсин!

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди матбуот хизмати

21 Октябрь, 2019 йил | 1322