"Вақф" фонди Шаҳрисабзда хайрия тадбири ўтказди

Юртимиз мусулмонлари Аллоҳ таолонинг инояти билан "Вақф" хайрия жамоат фонди фаолиятини қўллаб-қувватлаб, турли лойиҳа ва акцияларни такшил этишда ҳомийлик ёрдамларини кўрсатиб келмоқдалар.

 

Шу кунларда "Вақф" фонди раҳбари Искандар Халилов Қашқадарё вилоятида хизмат сафарида бўлиб қайтдилар. Фонд раҳбари ушбу вилоятда яшовчи кўмакка муҳтож оилалар, кам таъминланган ҳамда ногиронлиги бўлган инсонлар билан учрашиб, уларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг саломларини етказди.

 

vaqf.uz

 

Ушбу хайрия тадбири Шаҳрисабз шаҳридаги "Дор ус-Саодат" мажмуасида ташкил этилди. Тадбирда ногиронлиги бўлган 4 нафар инсонга ногиронлик араваси тақдим этилиб, ижтимоий ёрдамга муҳтож 55 нафар шахсга озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

 

vaqf.uz

 

vaqf.uz

 

vaqf.uz

 

vaqf.uz

 

vaqf.uz

 

vaqf.uz

 

vaqf.uz

 

vaqf.uz

 

vaqf.uz

 

Бундан ташқари, 22 нафар инсонга пул маблағлари тақдим этилгани ҳақидаги сертификатлар топширилди.

 

vaqf.uz

 

vaqf.uz

 

Ушбу тадбирда иштирок этган юртдошларимиз бу сингари хайрия тадбирларининг доимий ўтказилишини сўраб, туманлардаги муҳтож аҳолига кўмак бераётганлар ҳаққига дуолар қилишди. 

 

vaqf.uz

 

vaqf.uz

 

Фонд томонидан амалга оширилаётган амалий хайрия ишлари бугун минглаб инсонларнинг оғирини енгил қилмоқда. Бунда ўзларининг хайру эҳсонлари билан муҳтожларга ёрдам қилаётганларнинг ўрни катта.

 

Аллоҳ таолонинг розилигига эришиш йўлида қилинаётган саховат ишларида сиз ҳам иштирок этинг!

 

"Вақф" хайрия жамоат фонди матбуот хизмати

 

28 Октябрь, 2019 йил | 1209