НУРЛИ ҲАЁТ
Манзили : 100002,Тошкент шаҳар
Боғланиш учун : Тел: 998-71-203-70-03
Хайрия йўналиши мақсади :

                   ﷽ 

        «ВАҚФ» хайрия жамоат фонди  
             «НУРЛИ  ҲАЁТ»
      хайрия акциясини эълон қилади.

Ушбу акция "ВАҚФ" хайрия жамоат фонди томонидан Республикамиздаги кўзи ожиз фуқароларнинг диний маърифий билимларини оширишга кўмаклашишда қуйида кўрсатилган китобларни БРАЙЛ ёзувида чоп қилинган нусхалари билан таъминлаш мақсадида ўтказилмоқда. Ушбу китоблар "Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти" босмахонаси қошидаги "Ёғду" нашриётида чоп этилади ва кўзи ожиз фуқароларга етказиб берилади.

Ҳозирда Республикамизда 60 мингга яқин кўриш бўйича ногиронлиги бўлган фуқаролар истиқомат қилади. 

Оқил киши ўзи учун дини ва дунёсида манфаат берадиган нарсаларга ҳарис бўлади. Зеро, ҳадиси шарифда шундай дейилади:

Сизларнинг яхшиларингиз инсонларга манфаатлироғингиздир.

  • "ВАҚФ" хайрия жамоат фонди барча фуқароларни мисоли зулматда юрган 
                           инсонларга нур ва зиё улашишда мусобақалашишга чақиради!
Номи Ўлчов бирлиги    Сони Нархи Суммаси
1  Биз ҳам намоз ўқиймиз дона 1 000   41 000   41 000 000  
2  Муаллим соний дона 1 000   72 000   72 000 000  
3  Ибодат исломия дона 500     312 000   156 000 000  
4  Брайл дафтари дона 10 000   3 000   30 000 000  
  Жами дона 12 500     299 000 000  

 

Тўпланган маблағ : 0.00 сўм


НУРЛИ ҲАЁТ

Ушбу Хайрия йўналиши якунланган !

13 Март