Тилла закот

Ассалому алайкум! Яқинда бир марузада эшитиб қолдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизнинг қўлларида тилло узук ва Фотима онамизнинг бўйниларида тилла тақинчоқ кўриб закотини бердингизми бермаган бўлсангиз бу сиз учун жаханнамнинг калити бўлади деган эканлар. Исломда аёлларга тилла тақишга рухсат бор дейилмаганми? Худо хохласа яқинда тўйим бўлади бўлажак турмуш ўртоғим махримга алохида узук бердилар. Заксдан ўтканимизда хам алохида узук берадилар, тиллани закоти 85грамдан ошса берилади деб эшитканман лекин Пайғамбаримиз битта узукнихам закоти бор деган эканлар. Шуларни закотини мен тўлашим керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

 

– Ва алайкум ассалом! Тақиш жоиз, аммо нисобга етса, закотини бериш ҳам керак. Сиз нотўғри тушинибсиз. Валлоҳу аълам!

27 Ноябрь, 2020 йил | 380