Ота-онамга оқ бўлмайин десанг...

Эй фарзанд! Ёшинг, мавқенг, бойлигинг, даражанг, мансабинг ва илминг қандай бўлишидан қатъий назар ота-онанг олдида қуйи­даги одатларни ўзингда жамла: 

  1. Гуноҳга сабаб бўлмаса, ота-онанинг буюрганларини албатта бажариш.
  2. Ота-онага мулойим сўзлаш.
  3. Уйга кирганларида, ҳурмати учун ўрнидан туриш.
  4. Ҳар тонг салом бериш, уйқудан олдин хайрли тун тилаш.
  5. Мол-мулкини сақлаш.
  6. Сўраган нарсасини бериш.
  7. Улардан маслаҳат сўраш.
  8. Ота-она ҳақига дуо ва истиғфор айтиш.
  9. Улар меҳмон кутишса, олдида мунтазир бўлиб туриш.
  10. Ота-она айтишини кутмай, уларни хурсанд қиладиган ишларни бажариш.
  11. Отанинг олдида овозни баланд кўтармаслик.
  12. Гаплашаётганларида орага гап қўшмаслик.
  13. Рухсат беришмаса, уйдан чиқмаслик.
  14. Ухлаётганларида безовта қилмаслик.
  15. Ота-онадан аҳли аёлини ва фарзандларини устун (афзал) кўрмаслик.
  16. Ота-она нотўғри иш қилиб қўйсалар кечириш, кўрмасликка олиш.
  17. Кулгили гап бўлса ҳам, уларнинг ҳузурида ўзини тутиш.
  18. Улар яхши кўрадиган овқатни илиниш.
  19. Ота-онадан олдин таомга қўл чўзмаслик.
  20. Уларнинг олдида чўзилиб ётмаслик.
  21. Оёқ узатмаслик.
  22. Уйга улардан олдин кирмаслик, олдиларига тушиб юрмаслик.
  23. Чақирганларида тезлик билан жавоб бермоқ.
  24. Улар ҳаёт пайтларида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам дўстларини ҳурмат қилиш.
  25. Ота-онасининг ҳурматини қилмайдиган кишилар билан дўстлашмаслик.
  26. Уларнинг ҳақларига дуо қилиш, вафот этганларидан кейин Аллоҳнинг қуйидаги каломини кўп айтиш:

«…Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қил!» (Исро сураси, 24-оят).

 

“Ёшлар келажагимиз” китобидан

Ота-онамга оқ бўлмайин десанг...
10 Январь, 2022 йил | 536