ХАЙРЛИ АМАЛЛАР ДАВОМ ЭТАДИ

“Вақф” хайрия жамоат фондининг Тошкент вилояти филиали вакиллари ҳомийларни жалб қилган ҳолда ҳудуддаги аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига имконият даражасида моддий ва маънавий кўмак кўрсатиб келмоқда. Хусусан, яқинда филиал вакиллари Чиноз туманида истиқомат қилувчи 10 нафар эҳтиёжманд аҳоли вакилларига 1 млн. 750 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этишди.

Шу куни Зангиота зиёратгоҳида филиал ва ҳомийлар томонидан 50 кишилик ифторлик дастурхони ҳам ёзилди. Бу хайрли ишлар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти вакиллиги ходимлари ва ҳомийлар билан ҳамжиҳатликда амалга оширилди.

ХАЙРЛИ АМАЛЛАР ДАВОМ ЭТАДИ
19 Март, 2024 йил | 75