Нукус шаҳридаги Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юртининг ёзги спорт майдонида мини-футбол бўйича “Қозиёт кубоги” мусобақалари бўлиб ўтди.
Қизғин баҳсларга бой тарзда кечган мусобақада билим юрти устозлари, қозиёт тасарруфидаги масжидлар имом хатиблари ҳамда имом ноибларидан таркиб топган жамоалар ўзаро куч синашди. Мусобақанинг финал босқичида Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юртининг “Дўстлик” жамоаси биринчи ўринни эгаллади.
Ғолиб бўлган жамоалар ҳамда яхши ўйин кўрсатганларга “Вақф” хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон филиали томонидан эсдалик совғалари топширилди.