МАСЖИД ВА МАДРАСАЛАР УЧУН КИТОБ ЙИҒИШ ХАЙРИЯ АКЦИЯСИДА ФАОЛ ҚАТНАШИНГ!



«Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан хуфёна ва ошкора эҳсон қилсинлар!» (Иброҳим сураси, 31-оят)

Вақф хайрия жамоат фонди кенг кўламли хайрия акцияси бошлаганини маълум қилади. Акцияга кўра, Ўзбекистондаги барча масжидларга Қуръони карим ва шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб диний-маърифий китоблар етказиб берилади.

Ундан ташқари тушган маблағ эвазига Ўзбекистондаги барча масжидларда намозхонларга қулайлик яратиш мақсадида бепул онлайн кутубхона ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Акцияда пул ўтказиш ёки китоб бериш орқали қатнашиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, йиғилган пул ва китоблар Аллоҳ йўлида вақф қилинади. Ҳар куни йиғилган маблағ ҳақида маълумот бериб борилади.

Ислом қуввати, ватан равнақи, халқ манфаати учун биргаликда ҳаракат қилайлик!

Сўмда пул ўтказиш учун пластик рақами (исталган миқдорда, чекловлар йўқ):

8600 3104 5763 1232 (Бакиев Ҳаким номида)

Вақф хайрия жамоат фонди ушбу лойиҳада китоб йиғиш учун вилоятлардан кўнгиллиларни ҳамкорликка чорлайди!

Мурожаат учун телефон:
(71) 150 64 36

7 Июль, 2018 йил | 1451