Вақф фонди ҳафта давомида қарийб 100 млн сўмлик хайрия ишларини амалга оширди

Вақф хайрия жамоат фонди ҳафта давомида (9-16 июль) умумий ҳисобда 97 666 000 сўмлик закот, хайрия ва вақф маблағларини шариатда кўрсатилган ўринларга етказди.

Жумладан, 67 666 000 сўм 48 та муҳтож, бемор, уйсиз, қаровчиси йўқ ёши улуғларга закот ва хайрия ҳисоб рақамларидан пластик карталарга ўтказиб берилди. «Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси» доирасида Сирдарё вилоятининг Боёвут туманига ва Фарғона вилоятининг Қува ва Риштон туманларига 30 млн сўмлик китоб харид қилинди.

Ундан ташқари хайр-саховатли юртдошларимиз 10 млн сўмлик китобни вақф мулки қилиб топширдилар.

Эслатиб ўтамиз, «Вақф» хайрия жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сон Фармони бўйича ташкил этилган бўлиб у ўз олдига масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш каби бир қатор ишларни мақсад қилиб қўйган.

16 Июль, 2018 йил | 1558