«Вақф» хайрия жамоат фонди яхшилик улашишда давом этмоқда

«Вақф» хайрия жамоат фонди ҳайри-эҳсон улашишда давом этмоқда. Ушбу фонднинг ривож топиши фақат ва фақат сиз азизларнинг меҳр-мурувватингиз сабабидандир.

«Вақф» хайрия жамоат фондига меҳрибон ва саховатли фуқароларимиз томонидан беморлар учун махсус ҳассалар келтирилган.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Биродарингнинг юзига табассум билан боқишинг ҳам садақа, яхшиликка буюришинг ҳам садақа, ёмонликдан қайтаришинг ҳам садақа, йўлдан адашган кишини тўғри йўлга солиб юборишинг ҳам садақа, кўзи ожиз кишига ёрдам беришинг ҳам садақа, йўлни юзида ётган тошни, тиканни, суякни четга олиб қўйишинг ҳам садақа, челагингдаги сувдан биродарингни челагига қуйиб беришинг ҳам садақадир” (Имом Термизий ривояти).

 «Вақф» хайрия жамоат фонди омонатларни ўз эгаларига етказиш учун Сизлардан ушбу анжомларга эҳтиёжи бор инсонларни топишда кўмаклашишингизни сўрайди.

Мурожаатлар учун телефонлар: 150-64-36, 150-64-37

«Вақф» хайрия жамоат фонди яхшилик улашишда давом этмоқда
31 Июль, 2018 йил | 1600