"Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан саховат кўмагини кўрсатиш тадбирида Муфтий хазратлари иштирок этдилар.

   "ВАҚФ" хайрия жамоат фонди томонидан Республикамиз миқёсида ўтказилаётган хайрия тадбирларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Муфтий У.Алимов Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги 1-сон меҳрибонлик уйида бўлиб ўтган хайрия тадбирида қаднашди. Тадбирда муфтий ҳазратлари болажонларга қувонч улашдилар ва уларнинг ҳақларига ҳамда бутун халқимиз давлатимиз хомийларимиз ҳақларига чуқур миннатдорчилик билдирган холда дуою хайрлар қилдилар. Муфтий ҳазратлари Самарқанд вилоятига ташрифлари давомида Оқдарё туманида жойлашган “Махдуми Аъзам” қадамжосини зиёрат қилдилар. Қуръони карим оятлари тиловат қилиниб, хайрли дуолар қилинди. Шундан сўнг, бу қадамжода жонлиқ сўйилиб, гўштлари ёрдамга муҳтож кишиларга тарқатилди. Халқимиз синовларни мардона енгиб ўтилаётган ҳозирги кунларда мамлакатимизда ёрдамга муҳтож инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган хайру-саховат тадбирлари инсонийликнинг юксак ифодасини намоён этмоқда.
    Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан ташкил этилаётган диёримиз ҳудудларидаги ана шундай хайру саховат ишлари олийжаноб мақсадларни амалга ошишига замин бўлиб, машаққатли кунларни енгиб ўтишда катта далда бўлмоқда. Республикамиз бўйлаб хайрия тадбирлари давом этмоқда.

 

"ВАҚФ" хайрия жамоат фонди матбуот хизмати

26 Декабрь, 2020 йил | 651