Вақф хайрия жамоат фонди ташкил этилганига 3 йил тўлиши муносабати билан “ЯХШИЛИК ҚИЛ” танловини эълон қилади!

Танлов 25 февралдан 5 апрелга қадар ўтказилади.

Танловнинг мақсади ва вазифалари:

- Халқимиз орасида яхшилик ва хайр-саховатга тарғиб этиш, инсонпарварлик, ўзаро меҳр-оқибат мавзуларини ўзига хос ва креатив тарзда ёритиш;

- ватандошларимиз эътиборини муҳтожларга кўмаклашиш, улар ҳолидан хабар олишга қаратиш ва уларга нисбатан ғамхўрлик ҳиссини ошириш, мазкур масалада фаол фуқаролик позициясини шакллантириш.

Асосий тушунчалар: 

«Ташкилотчи» - Вақф хайрия жамоат фонди

«Танлов» – Ташкилотчилар томонидан, касбидан қатъий назар барча қизиқувчилар ўртасида ўтказиладиган яхшилик ва саховат қилиш бўйича энг яхши креатив видео ва мақолаларни танлаб олишга қаратилган.

«Иштирокчи»– Ташкилотчилар томонидан иши Танловда иштирок этиш учун қабул қилинган даъвогар. Иштирокчи Танлов шартлари билан ташкилотчиларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ёки веб-сайти орқали олдиндан танишиб чиқиши лозим.  

Веб-сайт VAQF.UZ 

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

Телеграм: @vaqfuz  @vaqfuzguruhi

Instagram: @vaqfuzb

TikTok: @vaqfuz

Facebok: @vaqfuz

Youtube: @vaqfuz

Vkontakt: @vaqfuz

Odnoklassniki: @vaqfuz

Twitter: @vaqfuz

 

  • «Видео»– Иштирокчининг ўзига хос сценарий бўйича олинган муаллифлик видеоси.

  • «Инфографика» – Иштирокчининг муаллифлик фото дизайн, бадиий тасвири (инфографика).

  • «Мақола»- Иштирокчининг муаллифлик мақоласи.      

  • «Соврин» - номинациялардан бирида ғолиблик учун пул мукофоти.       

  • «Ғолиб»– танлов комиссияси томонидан иши Танлов номинацияларидан бирида энг яхши деб эътироф этилган танлов иштирокчиси.

 

Танловга тақдим этилган материалларни баҳолаш мезонлари:

4.1. Танловга тақдим этилаётган материаллар мазмуни, холислиги ҳамда таъсирчанлиги миллий қадриятларимиз, яхшилик ва саховат мавзуларига муаллифлик ёндашуви билан ажралиб туриши лозим. Шунингдек оммабоп талқинда бўлиши шарт.

4.2 Танлов материалларида Ташкилотчилар логотипларидан фойдаланиш олқишланади.

4.3. Танловга юбориладиган материаллар ўзбек тилида қабул қилинади.

4.4. Ишлар қуйидаги номинациялардан бирига тақдим этилиши мумкин:

Яхшиликни тарғиб этувчи:

  • “Энг яхши видеоролик”
  • “Энг яхши мақола”
  • “Энг яхши инфографика”     

 

ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН ҚУЙИДАГИЛАР ТАЛАБ ЭТИЛАДИ:

  1. Иштирокчилар vaqf.uzвеб-сайтида Регламент матни, шунингдек Танлов низоми ва шартлари билан танишиб чиқиши лозим;
  2. Видео, фото ва мақолалар хайрия, саховат, ўзаро меҳр-оқибат, ўзгаларга ғамхўрлик, яхшилик қилиш каби мавзуларнинг долзарблиги, Халқимизорасида эзгуликка тарғиб қилиш мавзусини очиб бериши лозим. Видеоролик сценарийси, инфографика ва мақолалар муаллифга тегишли бўлиши лозим.

        

2.1. ВИДЕОРОЛИК. Иштирокчи ўзлари тасвирга олган видеороликни Вақф фондининг http://t.me/Yashilikqil2021Bot Телеграм ботига юбориши лозим. Сўнгра Вақф фондининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинган видео материал, Вақф фонди саҳифасини белгилаб, #vaqfyaxshilik хэштеги билан уни ўз интернет-ресурси (Телеграм, Инстаграм, facebook, ТикТок ва бошқа ижтимоий тармоқлар)даги расмий саҳифаларида эълон қилиши лозим. Роликлар сюжети мотивацион характерга эга бўлиши, яхшилик қилишга даъват этиши лозим. Видеоролик давомийлиги 1 дақиқагача. давомийлиги 1 дақиқадан ошган видеороликларнинг баллари пасайтирилади. Уни эълон қилиш муддати 2021 йил 25 февралдан 5 апрел соат 23:59 га қадар давом этади.      

2.2. МАҚОЛА йўналишидаги иштирокчилар 1000 та белги (оралиқсиз), (2-3 бет) дан ошмаган, кўчирилмаган, муаллифлик мақоласини тайёрлаши ва уни Вақф фондининг http://t.me/Yashilikqil2021Bot Телеграм ботига юбориши, мақола мазмуни эса яхшилик ва хайрия қилишга даъват ва мотивацион характерга эга бўлиши керак. Муаллифлар ўз мақоласида Қуръони карим оятлари, ҳадис ёки ҳикматли сўзлардан фойдаланиши мумкин. Мақолалар 25 февралдан 5 апрель 23:59га қадар қабул қилинади ва шу вақт мобайнида эълон қилиниши лозим.  

2.3. ИНФОГРАФИКА. Яхшилик ва эзгуликка, хайр-саховатга даъват этувчи, инсонпарварлик ғояларига асосланган инфографикалар, оригиналлик, таъсирчанлик, композицион ечим жиҳатларига кўра баҳоланади. Инфографикалар http://t.me/Yashilikqil2021Bot Телеграм ботига 25 февраль санасидан 5 апрель соат 23:59 га қадар қабул қилинади.

  1. Ҳар бир иштирокчи юборган видеоролик, мақола ёки инфографика билан биргаликда ўзи ҳақида маълумот ва боғланиш учун телефон рақамини ёзиб юбориши шарт.        
  2. Ташкилотчилар Танловда иштирок этиш учун юборилган ишлардан кейинчалик ўз фаолиятида фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
  3. Ғолиблар шу йилнинг 16 апрель Вақф фонди ташкил топган санада ёки Танлов ташкилотчилари билан келишган ҳолда эълон қилиниб, тақдирланади.    
  4. Танлов шартларини бузган ҳолда топшириқни бажарган ёки ўзи ҳақида маълумотларни юбормаган Иштирокчи Танловда иштирок этмайди.

 

ҒОЛИБЛАРНИ АНИҚЛАШ. ТАНЛОВ СОВРИНИНИ ОЛИШ ШАРТЛАРИ ВА ТАРТИБИ     

  1. Иштирокчилар юборган ишлар танлов ҳайъати томонидан баҳоланади. Энг яхши ишлар Танлов комиссияси кўриб чиқиши учун киритилади. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда энг кўп овоз (like) йиғган ишлар ҳам ғолибликка даъвогар ҳисобланади.           
  2. Танлов якунига кўра, ижтимоий тармоқларда энг кўп овоз (like) тўплаган ишлар танлов ҳайъати томонидан баҳоланиб 3 нафар ғолиб аниқланади. Шунингдек асосий ғолиблардан ташқари яна 4 нафар иштирокчи рағбатлантирувчимукофотни қўлга киритади. 
  3. Танлов ғолиблари Вақф фонди ва ҳомийларнинг совғаларига эга бўлади.

Яхшиликни тарғиб этувчи:

  • “Энг яхши видеоролик” номинацияси учун    –  7 000 000 сўм
  • “Энг яхши мақола” номинацияси учун            – 5 000 000 сўм
  • “Энг яхши инфографика” номинацияси учун – 3 000 000 сўм

 

Рағбатлантирувчи ўринлар:

▪️  “Креатив иштирокчи”       –  “Ҳадис ва ҳаёт” тўплами
▪️  “Мухлислар эътирофи”     –  “Ҳадис ва ҳаёт” тўплами
▪️  “Яхши тарғиботи учун”    –  “Ҳадис ва ҳаёт” тўплами
▪️  “Фаол иштироки учун”     –  “Ҳадис ва ҳаёт” тўплами

 

Мурожаат учун телефон: +998 99 910-90-95

 

 Барча иштирокчиларга Аллоҳ таолодан омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

25 Февраль, 2021 йил | 1
Вақф хайрия жамоат фонди ташкил этилганига 3 йил тўлиши муносабати билан “ЯХШИЛИК ҚИЛ” танловини эълон қилади!
25 Февраль, 2021 йил | 161