Саудия Арабистони Рамазон ойи муносабати билан 50 тонна хурмо совға қилди

Жорий йилнинг 23 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбарлари ҳамда Саудия Арабистони Қироллигининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари билан самимий учрашув бўлиб ўтди.

Маълумки Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Қироллиги ўртасида ишончли ҳамкорлик ва дўстона муносабат ўрнатилган бўлиб, икки давлат орасида кўплаб қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Куни кеча ўтказилган учрашув чоғида Саудия Арабистонининг “Подшоҳ Салмон” номидаги инсонпарварлик ёрдами маркази келаётган Рамазон ойи муносабати билан мамлакатимизга беғараз кўмак сифатида 50 тонна хурмо совға қилди. Хурмоларни Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси Ҳишом ибн Мишъал ибн Сувайлим Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков ва “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё Абдураҳмоновга топширди.

Мазкур хурмолар “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Рамазон ойи арафасида республикамиздаги ташкилотлар, масжидлар, мадрасаларга хайрия сифатида тарқатилиши режалаштирилган.

Вақф хайрия жамоат фонди

Матбуот хизмати

 

   

Саудия Арабистони Рамазон ойи муносабати билан 50 тонна хурмо совға қилди
25 Март, 2021 йил | 2223