Вақф фонди “Имом Мотуридийга муносиб ворис бўлайлик!” мусобақа ғолибларини тақдирлади

Тошкент Ислом институти (Олий маҳад)да шундай бир гўзал анъана бор: талабалар ҳар бир ойни динимизга оид маълум бир асар ёки фан ойлиги сифатида ўтказиб шу ҳақда беллашув ўтказадилар.

Ўтган март ойи “Ақоид фани ойлиги” сифатида ўтказилиб, институт талабалари ўртасида ақоид фанидан “Тўғри эътиқод нажот гаровидир!” шиори остида ақоид фанига оид долзарб мавзуларда мақола ёзиш ҳамда “Имом Мотуридийга муносиб ворис бўлайлик!” – ақоид матнларини ёддан айтиб бериш бўйича танловлар ўтказилди.

31 март куни Олий маҳадда, мазкур икки танлов ғолибларини тақдирла маросими бўлиб ўтди.

Танлов натижаларига кўра, 406-гуруҳ талабаси Қамбаров Иқболжон “Аллоҳни осмонда десак нима бўлади?” номли мақоласи билан 95 балл тўплаб, мусобақанинг мутлақ ғолиби бўлди ва I-даражали диплом билан, 101-гуруҳ гуруҳ талабаси Ҳасанов Ҳусниддин 80 балл тўплаб, II-даражали диплом билан ҳамда 201-гуруҳ талабаси Ҳамидов Абдулбосит “Имом Мотуридийнинг манҳажлари номли мақоласи билан 75 балл тўплаб, III-даражали диплом билан тақдирланади. Ғолибларга “Вақф” хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё домла Абдураҳмонов эсдалик совғаларни топширдилар.

Шунингдек, фан ойлиги муносабати билан ақоид фанидан институтнинг барча талабалари ўртасида “Имом Мотуридийга муносиб ворис бўлайлик!” шиори остида ақоид фанига оид мўътабар матнларни ёддан айтиб бериш танлови ғолиблари ҳам қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Унга кўра, 95 балл тўплаб, мусобақанинг мутлақ ғолиби бўлгани учун 102-гуруҳ талабаси Ғофуржонов Аҳмадуллоҳ I-даражали диплом билан 205-гуруҳ талабаси Абдупаттаев Муҳаммадамин II-даражали диплом билан, 85 балл тўплаб, мусобақанинг учинчи ўрин соҳиби бўлгани учун 302-гуруҳ талабаси Усмонов Абдусамад III-даражали диплом билан тақдирланади.

Ғолибларга мукофотни Исломшунос олим Адигамов Рамил ҳазрат топширдилар.

Вақф хайрия жамоат фонди матбуот хизмати

  

Вақф фонди “Имом Мотуридийга муносиб ворис бўлайлик!” мусобақа ғолибларини тақдирлади
1 Апрель, 2021 йил | 377