Вақф фонди «Сарҳисоб 2020» танлови ғолибларини тақдирлади

Аввал ҳабар қилганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси «Сарҳисоб 2020» танловининг якуний босқич ғолиблари эълон қилган эди. Карантин сабаб ғолибларнинг мукофотларини ўз манзилларига етказиб бериш назарда тутилган эди.

Бугун, 9 апрель куни пойтаҳтимиздаги “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” мажмуасида бўлиб ўтган йиғилишда танловнинг олий ўрин ҳамда 1-ўрин соҳибларига мўлжалланган мукофотлар, Вақф хайрия жамоат фонди томонидан ўз эгаларига тақдим этилди.

Шундай қилиб бош соврин, олий ўринни эгаллаган Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Холиқназаров Нуриддин домлага Smart TV ва 1-ўринга муносиб кўрилган Тошкент шаҳри “Новза” жоме масжиди имом-хатиби Жалолиддин Ҳамроқуловга чангютгич эсдалик совғаларигни Вақф фонди раҳбари Яҳё қори Абдураҳмонов топширди.

Танлов ғолиблари билан яна бир бор таништириб ўтамиз:

БОШ МУКОФОТ – ЭНГ ЯХШИ ИЖОДИЙ ИШ

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Холиқназаров Нуриддин

ТЕЛЕВИДЕНИЕ ЙЎНАЛИШИ

1-ўрин: Тўлқин Шамсиев, “Маданий-маърифий ва бадиий дам олиш дастурлар” муҳарририяти режиссёри (“Ҳидоят сари” кўрсатуви);

2-ўрин: Баҳадир Абдираманов, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги “Муҳаммад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси.

3-ўрин: Мирзамақсуд Алимов, Андижон вилояти бош имом-хатиби;

РАДИО ЙЎНАЛИШИ

1-ўрин: Исҳоқ Арабов, “Зиё чашмаси”, “Маърифат зиёси”, “Имом Бухорий ўгитлари” дастурлари муҳаррири;

2-ўрин: Баҳромжон Турсунов, Фарғона шаҳар “Жўйдам” масжиди имом-хатиби;

3-ўрин: Муҳаммади Қораев, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакили ўринбосари, Қарши шаҳар "Қумқишлоқ" жоме масжиди имом-хатиби.

ДАВРИЙ МАТБУОТ ЙЎНАЛИШИ

1-ўрин: Азизбек Холназаров, “Шамсуддинхон Бобохонов НМИУ” муҳаррири.

2-ўрин: Салимжон Шокиров, Андижон шаҳри “Хонақо” жоме масжиди имом-хатиби.

3-ўрин: Қурбонали Пирматов, Фарғона шаҳри Бешариқ тумани “Узун” жоме масжиди имом-хатиби.

ИНТЕРНЕТ ЙЎНАЛИШИ

1-ўрин: Раҳматуллоҳ Жалилов, Фарғона вилояти Марғилон шаҳар “Саҳоба Зайд ибн Ҳориса” жоме масжиди имом-хатиби, Fargonaziyo.uz сайти муҳаррири.

2-ўрин: Руҳиддин Акбаров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилояти вакиллиги ходими.

3-ўрин: Муҳаммад Юсуф Тўрақулов – Андижон Олтинкўл тумани бош имом-хатиби.

ЭНГ ФАОЛ ТАРҒИБОТЧИ ЙЎНАЛИШИ

1-ўрин: Жалолиддин Ҳамроқулов, Тошкент шаҳри “Новза” жоме масжиди имом-хатиби, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти катта ўқитувчиси;

2-ўрин: Жасур Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби;

3-ўрин: Саттаров Хайрулло, Самарқанд вилояти бош имом-хатиби ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз қолган совриндорларнинг мукофотлари ҳам яшаш манзилларига тез фурсатда етказиб берилади.

Аллоҳ таоло барча ғолибларни Ўзининг розилиги билан мукофотласин. Дин хизмати, мусулмонлар манфаати йўлида олиб бораётган хайрли амалларида Ўзи куч-қувват ато этсин. Барчамизни дини хизматига қабул қилганлар қаторида қилсин!

Вақф хайрия жамоат фонди матбуот хизмати

Вақф фонди «Сарҳисоб 2020» танлови	ғолибларини  тақдирлади
9 Апрель, 2021 йил | 737