Вақф фонди аёл-қизлар мадрасасига ақлли доскалар ва компьютерлар хайрия қилди

Диний таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш Вақф фондининг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Шу мақсадда жорий йилнинг 15 апрель санасида, фонд раҳбари Яҳё қори Абдураҳмонов “ХАДИЧАИ КУБРО” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртига ташриф буюрди.

Маълумки, бугунги кунда таълим соҳасида ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, талабаларнинг илм олиши ва машғулотларни осонликча ўзлаштиришига катта ҳисса қўшади.      Вақф фонди, ҳомийларни жалб қилган ҳолда ушбу билим юрти учун, жами қиймати 164 566 000 сўмлик, 3 та смарт доска, лингафон хонасига мўлжалланган 9 та компьютер жамланмаси, онлайн дарслар учун 1 та фото-видео камера ва бошқа 27 турдаги таълим учун зарур бўлган моддий-техник воситаларни хайрия қилинди.

“Вақф фонди мадрасамиз учун доимий равишда хайрияларни амалга ошириб келмоқда. 2019 йилда ҳам смарт доска ва компьютерлар тақдим этганди. Бундан ташқари, ҳар йили ижтимоий кўмакка муҳтож ёки иқтидорли талабаларимизни рағбатлантириш учун тўлов шартнома пулларини ҳам ўтказиб бермоқда. Ушбу фонд ходимларига, хайрия қилган саховатпешаларга ва ҳомийларга Аллоҳ таолодан ажру мукофотлар тилаб қоламиз”, - деди “Хадичаи кубро” аёл-қизлар мадрасаси мудираси Нозима Иброҳимова.

 

Мазкур хайрияга ҳисса қўшганларни Аллоҳ таоло мукофотласин!

 

Вақф хайрия жамоат фонди

матбуот хизмати

Вақф фонди аёл-қизлар мадрасасига ақлли доскалар ва компьютерлар хайрия қилди
16 Апрель, 2021 йил | 599