Саудия Арабистони томонидан ҳадя қилинган 50 тонна хурмо ҳақдорларга етказилди

Аввал хабар қилганимиздек, Саудия Арабистони қироллиги томонидан юртимиз учун Рамазон ойи арафасида ҳадя қилинган 50 тонна хурмо, Вақф хайрия жамоат фондининг Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган 14 филиали томонидан Рамазон ойи давомида ижтимоий кўмакка муҳтож, боқувчисини йўқотган, етим, ногиронлиги бор бўлган ночор фуқароларга ҳамда "Мурувват уй"лари ва шифохоналардаги ҳақдор юртдошларимизга хайрия қилинди.

Саудия Арабистони томонидан ҳадя қилинган 50 тонна хурмо ҳақдорларга етказилди
5 Май, 2021 йил | 837