ТАЙИНЛОВ: Фонд Матбуот хизматига раҳбар тайинланди

Умаров Саидаброр Бозор ўғли Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги "Вақф" хайрия жамоат фонди раҳбарининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, Фонд Матбуот хизмати раҳбари лавозимига тайинланди

С.Умаров 1990 йилда Сурхондарё вилояти Музработ туманида туғилган. Мутахассислиги бўйича журналист, тарихчи. Бир неча йиллардан буён Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ахборот-таҳлил бўлими ҳамда Матбуот хизматида фаолият юритиб келган.

Аллоҳ таоло ушбу лавозим ва масъулиятли вазифани муборак қилсин!

Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосаси асосида амалга оширилди.

ТАЙИНЛОВ: Фонд Матбуот хизматига раҳбар тайинланди
4 Июнь, 2021 йил | 518