27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни олдидан МИЛЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ

Бугун “International hotel Tashkent” меҳмонхонасида “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусида миллий конференция бўлиб ўтди.

Вақф фонди Матбуот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров ҳам мазкур конференцияда иштирок этди.

Тадбирдан кўзланган мақсад – 2019 йил 27 июнда қабул қилинган “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4366-сон қарори ижросини сарҳисоб қилиш, эришилган ютқуларни эътироф этиб, камчиликларни бартараф этиш масалаларини муҳокама этиш ҳамда матбуот котиблари ўзаро тажриба алмашиши учун самарали муҳит яратишдир.

Конференцияда 180 га яқин вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда ҳокимликлар ахборот хизматлари иштирок этди.

27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни олдидан МИЛЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ
23 Июнь, 2021 йил | 781