Вақф хайрия фонди ахборот хизмати раҳбари иштирокида брифинг

Маълумки, 2018 йил 16 апрелда муҳтарам Президентимизнинг «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари асосида “Вақф” хайрия жамоат фонди ташкил этилди.

Фонднинг асосий мақсадлари ҳамюртларимиздаги саховатлилик туйғуларини оширишга кўмаклашиш, диний-маърифий соҳага ёрдам бериш, масжид, мадраса ва зиёратгоҳларимизни обод қилиш, имом-хатиб, ноиблар, мударрислар ва талабаларга моддий-маънавий кўмак беришдан иборат этиб белгиланди.

Мана ўтган уч йилдан зиёд вақт мобайнида Фонд томонидан ушбу мақсадларни рўёбга чиқариш йўлида жудда катта ишлар амалга ошириш.

Халқимиз орасидаги кам таъминланган кишилар, моддий кўмакка эҳтиёжи бор оилалар ва имконияти чекланган фуқароларга ёрдам бериш борасида Фонд томонидан кенг кўламли ишлар бажарилди.

Фонд маблағларининг айланиши ва сарф-харажатларининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида фондга тушган маблағлар ҳар куни vaqf.uz сайти ва фонднинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали эълон қилиб борилмоқда.

 

2021 йил 1 январдан 30 июнь санасига қадар, фондга хайрия, закот, вақф мулклари, зиёратгоҳлар, диний ташкилотлар ва акциялар орқали 21 315 999 344 сўм келиб тушган.

Фонд ҳисоб рақамларидан, ўтган 6 ой давомида 17 395 090 948 сўм, ҳомийлар ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдим этилган моддий кўринишдаги эҳсонлар билан қўшиб ҳисоблаганда жами 21 403 394 440 сўм сарфланган.

Шу жумладан хайрия ишлари доирасида:  

1.Диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш учун – 1 080 601 500 сўм;

  1. Диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун –347 016 908сўм;
  2. Диний таълим муассасалари ўқувчи-талабалар контракти учун –840 000 000 сўм;
  3. Ижтимоий ҳимояга мухтож оилалар талаба фарзандларини қўллаб-қувватлаш учун– 15 450 000сўм;
  4. Сирдарё вилоятидаги “Юсуф” масжиди қайта қурилиши учун –313 000 000 сўм;
  5. Масжидлар ва зиёратгоҳлар ходимларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун – 69 400 000 сўм;
  6. Уйлари ёнғиндан талофат кўрган фуқароларга моддий ёрдам учун – 90 000 000сўм;
  7. Ночор, кўмакка муҳтож фуқароларга турли моддий кўринишда берилган ёрдамkfh учун – 6 139 398 937 сўм;
  8. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган, ногиронлиги бор бўлган шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш учун – 1 628 865 000сўм;
  9. Турли хайрия тадбирлари учун– 386 540 000 сўм;
  10. Вилоят вакилликлари томонидан берилган аризаларга кўра – 383 000 000 сўм;

Жами 11 293 272 345  сўм фақатгина хайрия йўналишини учун сарфланган бўлиб, ушбу кўрсатгич фонд томонидан ўтган йилнинг ҳудди шу даврида қилинган хайрия ишлари маблағларига нисбатан 5 миллиард сўм ёки 155 фоизга кўпроқ бажарилганлигини англатади.

Бундан ташқари мамлакатимизда фаолият олиб бораётган масжидлар ва фонд тасарруфидаги зиёратгоҳларнинг маъмурий харажатлари, уларни молиявий қўллаб-қувватлаш ҳамда ободонлаштириш учун 10 110 122 095 сўм йўналтирилган.

Шунингдек, жорий йилнинг март ойида Қорақалпоғистон республикасининг ичимлик сувига муҳтож чекка туман, қишлоқ ва овулларида 71 та тоза ичимлик суви артезиан ва қудуқлари қазиб чиқариш учун ҳомийларни жалб қилган ҳолда маблағ ажратилиб  шундан 30 га яқин ҳудудда артезианлар аҳолига беминнат топширилди ва айни дамда қолган ҳудудларда қазиш ишлари олиб борилмоқда.

Муборак Рамазон ойи давомида ҳамкор ташкилотлар ва ҳомийлар билан биргаликда республикамиз бўйлаб барча ҳудудлардаги ижтимоий кўмакка муҳтож аҳоли қатламига “Рамазон туҳфаси” лойиҳаси доирасида 31433 та оила ва 56 та ижтимоий муассасаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам хайрия сифатида тарқатилди.

“Вақф” фонди ўз фаолиятини такомиллаштириш борасидаги таклифларни мамнуният ила қабул қилади ва эзгу ниятдаги инсонлар учун эшиклари доимо очиқ эканини маълум қилади.

 

Эътиборингиз учун ташаккур.

8 Июль, 2021 йил | 716