Вақф фонди 30 нафар кўмакка муҳтож оила фарзандларининг хатна тўйини ўтказди

Вақф хайрия жамоат фонди Жиззаҳ вилояти филиали томонидан, вилоятдаги ижтиомий кўмакка муҳтож ва ночор 30 та оиланинг 30 нафар фарзандлари учун, Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб "Хатна тўйи" хайрия тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида тўй дастурхони ёзилиб, болажонлар учур совғалар, кийим-кечаклар ва ҳар бирига бир донадан велосипед хайрия қилинди.

Аллоҳ таоло ушбу хайрияга ҳисса қўшган ҳомийларни мукофотласин.

Вақф фонди 30 нафар кўмакка муҳтож оила фарзандларининг хатна тўйини ўтказди
27 Август, 2021 йил | 397