Устозлар ва талабалардан ЭЪТИБОР ВА ЭЪТИРОФ

Вақф хайрия жамоат фонди раҳбари устоз Яҳё қори Убайдуллоҳ ўғли, Тошкент Ислом институтида 2020-2021 ўқув йили давомида устоз ва талабаларни қўллаб-қувватлаш, таълим сифати ва самарадорлигини янада такомиллаштиришда қўшган ҳиссаси учун мақтов ёрлиғи ва ташаккурнома билан тақдирланди.

Мазкур тақдирлов бугун, 30 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида, Тошкент Ислом инмтитути жамоаси томонидан Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилган байрам тадбирида бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, ўтган ўқув йили давомида фонд томонидан Тошкент Ислом институтига 890 600 000 сўмдан зиёдроқ маблағ хайрия ишлари учун сарфланди.

Мазкур эътибор биз билан ҳамкорлик қилган, хайрияларга ҳисса қўшган барча юртдшларимиз учун ҳам берилди.

Устозлар ва талабалардан ЭЪТИБОР ВА ЭЪТИРОФ
30 Август, 2021 йил | 424