ВАҚФ фонди раҳбари Устоз Яҳё қори Убайдуллоҳ ўғли Бухоро вилоятига ташриф буюрди

8 сентябрь куни, Тошкент шаҳар, "Шайх Зайниддин" масжиди имом хатиби, ВАҚФ хайрия фонди раҳбари устоз Яҳё қори Убайдуллоҳ ўғли, Бухоро виляотидаги "Шох Ахсавий" масжидига ташриф буюрди.

Ташриф давомида, устоз томонидан ҳамюртларимизга "ота-онага яхшилик қилиш ва силайи раҳм" мавзуларида марузалар қилинди. Намозхонлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ҳамда дуои хайрлар қилинди.

ВАҚФ фонди раҳбари Устоз Яҳё қори Убайдуллоҳ ўғли Бухоро вилоятига ташриф буюрди
8 Сентябрь, 2021 йил | 463