"Диний билимларни шу заминда олганман"

Аввал хабар қилганимиздек, "Вақф" фонди раиси устоз Яҳё қори Убайдуллоҳ ўғли илмий-маърифий суҳбатлар ўтказиш учун Бухоро вилоятида бўлиб турибди.

Кеча, Вобкент туманининг “Маҳмуд Анжир Фағнавий” масжидида бўлган суҳбатда Яҳё домла йиғилганларга Бухоро азалий олимлар бешиги эканлигини эслатиб "мен ҳам дастлабки диний билимларини шу заминда, Мир араб мадрасасида олганман" дея, таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, суҳбат давомида фиқҳий-ақидавий масалалар бўйича маруза ҳам қилинди.

Ташриф давом этади...

9 Сентябрь, 2021 йил | 447