Ташриф


Хонқа туманидаги “Саййид ота” масжидига Тошкент шаҳар “Шайх Зайниддин” масжиди имом-хатиби Яҳё домла Абдураҳмонов аср намозига ташриф буюрдилар. Аср намози ўқилганидан сўнг домла намозхонларга “Бандаларнинг Аллоҳ таолога севимлироғи шукрли ва сабрлиларидир”, "Шукр қилиш фазилатлари" мавзуларида маъруза қилиб, намозхонлар томонидан берилган саволларга жавоб бердилар ва юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлишини сўраб дуои хайрлар қилдилар.

Аллоҳ таоло вилоятимизга уламоларимиз сафарини хайрли ва манфаатли қилсин!

Ташриф
17 Сентябрь, 2021 йил | 38