БРИФИНГ: «Диний таълим соҳасига 9 762 663 247 сўм хайрия сифатида йўналтирилган»

БРИФИНГ – АОКА

2021 йил 27 сентябрь, соат 16:00

 

Ассалому алайкум ҳурматли телетомошабинлар ва қадрли юртдошлар!

Бугунги брифингда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан 2018-2021 йилларда мамлакатимиздаги диний таълим муассасалари моддий қўллаб-қувватлаш учун амалга оширилган ишлар ва хайрия тадбирлари ҳақида ахборот бериб ўтамиз!

Маълумки, Вақф фонди 2018 йил 16 апрелда муҳтарам Президентимизнинг Фармонлари асосида ташкил этилган вақтда, диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, ободонлаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш, уларнинг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш фонднинг асосий вазифаларидан қилиб белгиланган эди.

  Ўтган уч йилдан зиёд вақт мобайнида Фонд томонидан мазкур вазифаларни бажариш учун салмоқли ишлар амалга оширилди.

  Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги 3 та олий: Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси ва Ҳадис илми мактаби ҳамда 10 та ўрта махсус Ислом билим юртлари фаолиятини молиялаштириш, уларнинг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун

  • 2018 йилда 723 533 386 сўм;
  • 2019 йилда 2 222 700 000 сўм;
  • 2020 йилда 1 410 634 244 сўм;
  • 2021 йилда 2 272 795 617 сўм.

Шунингдек, пандемия даврида ҳукуматимиз томонидан фондга ажратилган хайрия маблағлари ҳисобидан 3 133 000 000 сўм диний таълим муассасаларига хайрия сифатида йўналтирилди.

Умумий ҳисобда фонд ўз фаолиятини бошлагандан бугунга қадар жами 9 762 663 247 сўм диний таълим соҳасига хайрия сифатида йўналтирилган.

Таъкидлаш жоизки, фонд томонидан ушбу хайрли ишларни амалга оширишда хорижий ҳамкорлар Саудия Арабистони, Германия ва Туркия қироллиги каби давлатларнинг ҳам салмоқли ҳиссалари бор.

“Вақф” фонди она-Ватанимизда илм-фан ва диний таълим ривожланишига ҳисса қўшишда давом этади ва бу хайрли ишда барча ҳамюртларимизни ҳамкорликка чорлаб қолади.|

Эътиборингиз учун ташаккур.

БРИФИНГ: «Диний таълим соҳасига 9 762 663 247 сўм хайрия сифатида йўналтирилган»
27 Сентябрь, 2021 йил | 670