Кўкалдош мадрасасига 46 204 800 сўмлик муҳим дарсликлар хайрия қилинди

Диний таълим муассасаларини моддий ва ижтимоий қўллаб қувватлаш Вақф фондининг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Бу борада фонд томонидан кўплаб самарали хайрия тадбирлари амалга оширилди.

Мана шундай савобли ишларнинг навбатдагиси Тошкент шаҳридаги «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртида бўлиб ўтди.Жорий йилнинг 17 ноябрь куни мазкур мадрасада таълим олаётган талабалар учун зарурий ўқув адабиётлари ва диний-маърифий мазмундаги жами қиймати 46 204 800 сўмлик, 1859 дона китоблар фонд томонидан таълим муассасаси кутубхонасига хайрия қилинди. Ушбу хайрияга ҳисса қўшган барча юртошларимизни Аллоҳ таоло мукофотласин!

 

ВАҚФ хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати раҳбари

Кўкалдош мадрасасига 46 204 800 сўмлик муҳим дарсликлар хайрия қилинди
18 Ноябрь, 2021 йил | 1205